locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Ювентус» Йилдизнинг дубли эвазига уч очкога эга бўлди

Спалетти бошқарувида жамоа яхши натижалар қайд этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Ювентус» Йилдизнинг дубли эвазига уч очкога эга бўлди
ФОТО: Getty images

А Серия 13-турида "Ювентус" ўз майдонида "Кальяри"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда Себастьяно Эспозито 26-дақиқада гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Туринликлар сафида бу голга Кенан Йилдиз икки бор жавоб қайтарди - 27 ва 45+1-дақиқаларда.

Натижада "Ювентус" очколари сонини 23 очкога етказиб, 7-ўринга жойлашди. "Кальяри" 11 очко билан 14-ўринда.

А Серия. 13-тур

Ювентус - Кальяри - 2:1

Голлар: Эспозито, 26 (0:1). Кенан Йилдиз, 27 (1:1). Кенан Йилдиз, 45+1 (2:1)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг