locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Рома» ўз уйида «Пиза»ни тор-мор келтирди

Мален ҳет-трикка эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Рома» ўз уйида «Пиза»ни тор-мор келтирди
ФОТО: Getty images

Италия А Сериясининг 32-тури доирасида бўлиб ўтган учрашувда «Рома» ўз майдонида «Пиза»ни йирик — 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Римликлар сафида Дониэлл Мален хет-трик қайд этди. Нидерландиялик футболчи 3, 43 ва 52-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа, «Рома» (57 очко) А Серия жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. «Пиза» (18 очко) эса кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасида қолмоқда.

Италия А Серия. 32-тур
«Рома» — «Пиза» — 3:0
Голлар: Дониэлл Мален 3 (1:0), Дониэлл Мален 43 (2:0), Дониэлл Мален 52 (3:0).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг