А Серия. «Рома» ўз майдонида «Удинезе»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди
Римликлар мавсумни жуда яхши бошлади.
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
09.11.2025, Як.
Рома
2
Удинезе
0
Италия А Сериясининг 11-туридан ўрин олган баҳсда «Рома» ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобига ишончли ғалабага эришди.
Дастлаб ҳисоб 42-дақиқада Лоренцо Пеллегрини томонидан очилди. 61-дақиқада эса Зеки Челик римликларнинг устунлигини мустаҳкамлади.
Шу тариқа, «Рома» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 24 тага етказиб, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. «Удинезе» эса 15 очко билан 10-ўринда бормоқда.
А Серия. 11-тур
«Рома» — «Удинезе» 2:0
Голлар: Пеллегрини (42), Челик (61).
Насрулло Каримов
Журналист