locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Рома» сафарда «Комо»га ютқазиб қўйди

Римликлар ярим соат давомида бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия А Сериясининг 29-туридан ўрин олган «Комо» ва «Рома» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. «Жузеппе Синигаля» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Дониелл Мален 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида «Комо» ҳужумчиси Анастасиос Дувикас мувозанатни тиклади. 64-дақиқада Рим клуби аъзоси Уесли Франса қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Орада кўп ўтмай, 79-дақиқада ҳимоячи Диего Карлос мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва ушбу гол ўйинда ҳал қилувчи вазифани бажарди.

Италия чемпионатининг 29-туридан сўнг «Рома» 51 очко билан олтинчи ўринда бормоқда. «Комо» эса 54 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини эгаллаб турибди.

А Серия. 29-тур

«Комо» — «Рома» 2:1

Голлар: Дувикас (59), Карлос (79) — Мален (7).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг