locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Рома» сафарда «Каляри»га имкониятни бой берди

Учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Рома» сафарда «Каляри»га имкониятни бой берди
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
07.12.2025, Як.
Кальяри
1
Рома
0

Италия А Сериясининг 14-туридан ўрин олган учрашувда «Каляри» ўз майдонида «Рома» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин «Унипол Домус» стадионида (Каляри) бўлиб ўтди.

Ўйиндаги ягона гол 82-дақиқада Жанлука Гаэтано томонидан киритилди. 52-дақиқада мезбонлар яримҳимоячиси Зеки Челик қизил карточка олди ва «Каляри» майдонда ўн киши бўлиб қолди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Каляри» 14 очко билан турнир жадвалида 13-поғонага кўтарилди. «Рома» эса 27 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

А Серия. 14-тур

«Каляри» — «Рома» 1:0

Гол: Гаэтано (82).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг