А Серия. «Пиза» мавсумдаги илк ғалабасига эришди
Натижада Жилардино жамоаси очколарини 9 тага етказиб, 16-ўринга кўтарилди.
ФОТО: Getty images
Италия чемпионатининг 11-турига старт берилди.
Лига дебютанти “Пиза” ўз уйида “Кремонезе”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу эса жамоанинг жорий мавсумдаги илк муваффақиятига сабаб бўлди.
Натижада Жилардино жамоаси очколарини 9 тага етказиб, 16-ўринга кўтарилди. “Кремонезе” 14 очко билан ҳозирча 10-поғонада.
А Серия. 11-тур
“Пиза” — “Кремонезе” 1:0
Гол: Туре (75).
Пиза — Шемпер, Караччиоло, Канестрелли, Калабрези, Туре, Эбишер, Акинсанмиро (Пиччинини, 68), Куадрадо (Лерис, 46), Вурал (Марин, 67), Морео (Трамони, 67), Нзола (Мейстер, 90+1).
Кремонезе — Аудеро, Терраччано (Йонсен, 90+1), Баширотто, Бянкетти, Барбери, Пайеро (Сармиенто, 77), Бондо, Вандепут, Файе (Флориани, 77), Васкес (Бонаццоли, 77), Варди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист