locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Наполи» Лукакунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига «Верона»ни мағлуб этди

Италия чемпионатининг 27-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия А Сериясининг 27-туридан ўрин олган «Верона» ҳамда «Наполи» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. «Маркантонио Бентегоди» стадионида кечган баҳсда неаполликлар 2:1 ҳисобига ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Расмус Хойлунд меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида Жан-Даниэл Акпа Акпро мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Бироқ учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 90+6-дақиқада Ромелу Лукаку «Наполи»га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Ушбу натижадан сўнг «Верона» 15 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалининг сўнгги, яъни 20-поғонасида қолмоқда. «Наполи» эса ўз очколари сонини 53 тага етказиб, жадвалнинг учинчи поғонасини банд этиб турибди.

Навбатдаги тур доирасида «Верона» 8 март куни сафарда «Болонья» билан куч синашади. «Наполи» эса 6 март куни ўз майдонида «Торино» жамоасини қабул қилади.

А Серия. 27-тур

«Верона» — «Наполи» 1:2

Голлар: Акпро (64) — Хойлунд (2), Лукаку (90+6).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг