locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Милан» «Женоа»га қарши ўйинда 90+2-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

Генуялликлар учрашув сўнгида пеналтидан фойдалана олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия А Серияси 19-тури доирасида «Милан» ва «Женоа» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйин 1:1 ҳисобигаги дуранг билан якунланди.

Учрашувда ҳисоб 28-дақиқада «Женоа» ҳужумчиси Лоренсо Коломбо томонидан очилди. Голга яримҳимоячи Руслан Малиновский ассистентлик қилди. Иккинчи бўлимда, 58-дақиқада, мезбонлар ҳужумчиси Кристиан Пулишич гол урди, бироқ у бекор қилинди. Учрашув якунига яқин, 90+2-дақиқада, Рафаэл Леау ҳисобни тенглаштирди.

90+9-дақиқада эса Николайе Станчу меҳмонларни олдинга олиб чиқиши мумкин эди, бироқ у пеналтидан унумли фойдалана олмади.

Маълумот учун, «Женоа» 19 ўйиндан сўнг 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди. «Милан» эса 39 очко билан иккинчи поғонада жойлашган. Турнир жадвалида 42 очко билан «Интер» етакчилик қилмоқда.

А Серия. 19-тур

«Милан» — «Женоа» 1:1

Голлар: Леау (90+2) — Коломбо (28).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг