locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Милан» ўз уйида «Сассуоло» билан жанговар дуранг қайд этди

Учрашувда жами 4та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Милан» ўз уйида «Сассуоло» билан жанговар дуранг қайд этди
ФОТО: Getty images

"Милан" ўз майдонида А Серия 15-туридан ўрин олган "Сассуоло"га қарши баҳс олиб борди - 2:2.

Мезбонлар сафида 19 ёшли ҳимоячи Давиде Бартезаги (34 ва 47-дақиқалар) дубль қайд этган бўлса, меҳмонлар сафида ярим ҳимоячилар Исмоил Коне (13) ва Арман Лорьенте (77) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

"Милан" 32 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, "Сассуоло" 21 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.

А Серия. 15-тур

Милан - Сассуоло - 2:2

Голлар: Коне, 13 (0:1). Бартесаги, 34 (1:1). Бартесаги, 47 (2:1). Лорьенте, 77 (2:2)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг