locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Милан» ўз майдонида «Парма»га ютқазиб қўйди

Сенсацион мағлубиятдан сўнг «Интер» билан орадаги фарқ 10 очкога етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия А Сериясининг 26-тури доирасида ўтган «Милан» ва «Парма» жамоалари ўртасидаги баҳс кутилмаган натижа билан якунланди. «Сан-Сиро»да мезбонлик қилган баҳсда меҳмонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

«Россонери» учун ўйин омадсиз бошланди: учрашувнинг 11-дақиқасида яримҳимоячи Рубен Лофтус-Чик рақиб дарвозабони Эдуардо Корви билан тўқнашиб кетиб, жароҳат олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Баҳсдаги ягона гол 80-дақиқада урилди — «Парма» ҳимоячиси Мариано Тройло аниқ зарбаси билан меҳмонларга муҳим ғалабани тақдим этди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг «Милан» 54 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда қолмоқда, бироқ пешқадам «Интер» билан орадаги фарқ 10 очкога етди. «Парма» эса очколарини 32 тага етказиб, 12-поғонага кўтарилиб олди.

Маълумот учун, «Милан» ўзининг навбатдаги ўйинини 1 март куни сафарда «Кремонезе»га қарши ўтказади. «Парма» эса ундан икки кун аввал ўз майдонида «Кальяри»ни қабул қилади.

А Серия. 26-тур

«Милан» — «Парма» 0:1

Гол: Тройло (80).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг