locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Милан» сафарда «Верона»ни минимал ҳисобда мағлуб этди

«Россонерилар» ушбу ғалаба орқали турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия А Сериясининг 33-тури доирасида «Верона» ҳамда «Милан» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Веронадаги «Маркантонио Бентегоди» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобига ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голга Адриен Рабио муаллифлик қилди. «Россонерилар» яримҳимоячиси биринчи бўлим якунида, яъни 41-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Ушбу натижадан сўнг «Верона» Италия чемпионати турнир жадвалида 33 ўйиндан кейin 18 очко билан охиридан битта олдинги — 19-ўринни эгаллаб турибди. «Милан» эса 66 очко билан иккинчи поғонага кўтарилиб олди. Лигада 78 очко тўплаган «Интер» ҳануз пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг