А Серия. «Милан» сафарда «Торино»дан устун келиб, пешқадамга айланди
"Россонерилар" сафида Кристиан Пулишич дублга эришди.
ФОТО: Getty images
Италия А Серияси 14-турнинг сўнгги тўқнашувида "Милан" сафарда "Торино" билан куч синашиб, камбэк эвазига 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Никола Влашич ва Дуван Сапата ўйиннинг бошида ҳисобни очиб, туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 24-дақиқада эса Адриен Рабьо узоқ масофадан супер гол уриб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Беллашувнинг 67-дақиқасида келиб захирадан майдонга тушган Кристиан Пулишич ҳисобни тенглаштирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса америкалик футболчи дублни расмийлаштирди ва миланликларнинг ғалабасини таъминлади.
Бу ғалабадан сўнг “Милан” турнир жадвалида пешқадамга айланди.
А Серия. 14-тур
Торино — Милан 2:3
Голлар: Влашич 10 пен, Сапата 17 – Рабио 24, Пулишич 67, 77
Розикжон Султонмуродов
Журналист