locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Милан» сафарда «Кальяри»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия А Серияси 18-туридан ўрин олган «Кальяри» – «Милан» учрашуви якунланди. Ўйин «Милан»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Учрашувдаги ягона гол 50-дақиқада киритилди. Миланликлар сафида Рафаэл Леау рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Мазкур баҳсдан сўнг «Кальяри» 18 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида, «Милан» эса 38 очко жамғариб, А Серия жадвалида пешқадамликни қўлга олди.

Кейинги турда «Кальяри» 8 январь куни сафарда «Кремонезе»га қарши майдонга тушади. «Милан» эса шу куни ўз майдонида «Женоа»ни қабул қилади.

А Серия. 18-тур

«Кальяри» — «Милан» 0:1

Гол: Леау (50).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг