locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Милан» меҳмонда «Женоа»дан устун келди

Аллегри жамоаси турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Милан» меҳмонда «Женоа»дан устун келди
ФОТО: Getty images
Италия А серияси
17.05.2026, Як.
Дженоа
1
Милан
2

«Милан» А Сериянинг 37-тури доирасида сафарда «Женоа» жамоасини мағлуб этди — 2:1.

Меҳмонлар таркибида Кристофер Нкунку пенальтидан (50-дақиқа) ва Закари Атекаме (81-дақиқа) гол уришга муваффақ бўлишди. Майдон эгаларининг ягона жавоб тўпини эса Йохан Васкес (86-дақиқа) киритди.

Бу ғалабадан сўнг «Милан» ўз очколарини 70 тага етказиб, Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. «Женоа» эса 41 очко билан 14-поғонада бормоқда.

А Серия. 37-тур

«Женоа» — «Милан» — 1:2

Голлар: Кристофер Нкунку 50 пен (0:1), Закари Атекаме 81 (0:2), Йохан Васкес 86 (1:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг