А Серия. «Милан» меҳмонда «Сассуоло»га ютқазиб қўйди
Аллегри жамоаси 3-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
«Милан» клуби Италия А Сериясининг 35-тури доирасида сафарда «Сассуоло» меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Дастлаб 5-дақиқада Доменико Берарди ҳисобни очди. 47-дақиқада эса Арман Лорьенте «Сассуоло»нинг иккинчи голини урди.
Меҳмонлар ўйиннинг катта қисмини бир киши кам бўлиб ўтказишди — 24-дақиқада Фикайо Томори иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.
Бу натижадан сўнг «Милан» 67 очко билан А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда қолмоқда. «Сассуоло» эса 49 очко тўплаб, жадвалнинг тўққизинчи поғонасига кўтарилиб олди.
А Серия. 35-тур
Сассуоло — Милан 2:0
Голлар: Берарди (5), Лоренте (47).
Розикжон Султонмуродов
Журналист