locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Милан» Леаунинг голи эвазига «Лацио» устидан зафар қучди

Беллашувдаги ғалаба голини Рафаэль Леау 53-дақиқада киритди. 
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Милан» Леаунинг голи эвазига «Лацио» устидан зафар қучди
ФОТО: Getty images

Италия А Сериясининг 13-турида Массимилиано Аллегри бошчилигидаги "Милан" ўз майдонида "Лацио"ни қабул қилиб, минимал 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва вақтинчалик 1-ўринга чиқиб олди.

Беллашувдаги ғалаба голини Рафаэль Леау 53-дақиқада киритди.

"Милан" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 28 тага етказиб олиб, 1-ўринга чиқиб олди. 2-ўриндаги "Рома"дан 1 очко олдинда, лекин римликлар бу турдаги ўз учрашувини бугун "Наполи"га қарши ўтказади.

Бу тўқнашув эса соат 00:45’да старт олади. "Лацио" эса бугунги баҳсдан сўнг 18 очко билан 8-ўринда қолди.

А Серия. 13-тур

Милан - Лацио - 1:0

Гол: Леау, 51 (1:0)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг