locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Милан» кутилмаганда «Удинезе»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ҳозирда «Сан-Сиро» эгалари турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Милан» кутилмаганда «Удинезе»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ФОТО: Getty Images

Италия А Сериясининг 32-тури доирасида «Милан» ва «Удинезе» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. «Сан-Сиро» стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 3:0 ҳисобидаги кутилмаган ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиннинг 26-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Давиде Бартецаги ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 37-дақиқада яримҳимоячи Юрген Эккеленкамп «Удинезе»нинг устунлигини оширди. Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида эса Артюр Атта ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Айни дамда «Удинезе» 32 та ўйиндан сўнг 43 очко жамлаган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. «Милан» эса 63 очко билан учинчи поғонадан жой олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг