locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Милан» дербида «Интер»ни мағлуб этди ва орадағы фарқни қисқартирди

Италия чемпионатида 28-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия А Сериясининг 28-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Милан» ўз майдонида «Интер»ни қабул қилди. «Сан-Сиро» стадионида кечган муросасиз беллашув «россонерилар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Даниеле Довери бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарган баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди. Учрашувнинг 35-дақиқасида «Милан» ҳимоячиси Первис Эступиньян рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалаба эвазига «Милан» ўз очколари сонини 60 тага етказиб олди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга мустаҳкам жойлашди. Мағлубиятга учраганига қарамай, 67 очко билан «Интер» ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда, бироқ жамоалар ўртасидаги фарқ энди 7 очкони ташкил этади.

А Серия. 28-тур

«Милан» — «Интер» 1:0

Гол: Эступиньян (35).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг