А Серия. Лаутаронинг дубли «Интер»га «Пиза» устидан ғалаба келтирди
Киву шогирдлари 2-ўринга кўтарилди.
ФОТО: Getty images
Италия чемпионатининг 13-турида “Интер” сафарда “Пиза”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
“Нерадзуриллар” сафида ҳар иккала гол Лаутаро Мартинес ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, “Интер” очколарини 27 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. “Пиза” 10 очко билан 18-поғонада қолди.
А Серия. 13-тур
Пиза — Интер 0:2
Голлар: Мартинес (69, 83).
Пиза — Скуффет, Албиол (Лорран, 80), Караччиоло, Канестрелли, Туре, Марин, Эбишер, Пиччинини (Лерис, 71), Ангори (Трамони, 71), Майстер (Буффон, 90), Нзола (Морео, 90).
Интер — Зоммер, Аканжи, Ачерби (Биссек, 67), Бастони, Луис Энрике (Диуф, 67), Барелла, Чалхонўғли, Сучич (Зелински, 46), Димарко, Тюрам (Эспозито, 87), Мартинес (Аугусто, 67).
Розикжон Султонмуродов
Журналист