А Серия. «Лацио» Римда, «Женоа» сафарда ғалаба қозонди
Италияда 10-тур учрашувларни якунланди.
ФОТО: Getty images
“Лацио” клуби Италия чемпионатининг 10-турида Римда “Кальяри”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Исаксен ва Заккани томонидан киритилди.
Бош мураббийсиз қолган “Женоа” эса сафарда “Сассуоло”дан устун келди. Малиновский ва Остигард генуяликлар либосида голларга муаллифлик қилди. “Сассуоло” етакчиси Берарди ҳам мезбонлар сафида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
А Серия. 10-тур.
Лацио — Каляри 2:0
Голлар: Исаксен (66), Заккани (90+1).
Сассуоло — Женоа 1:2
Голлар: Берарди (47) — Малиновский (18), Остигард (90+3).
Розикжон Султонмуродов
Журналист