А Серия. «Комо» ўз майдонида «Ювентус»дан устун келди
Италия чемпионатида 7-тур учрашувлари давом этмоқда.
ФОТО: Getty images
"Ювентус" А Серия 7-турида сафарда "Комо"га имкониятни бой берди - 0:2.
Мезбонлар сафидаги голларга Марк-Оливер Кемпф ва Нико Пас муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Комо" Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз сериясини 5 ўйинга етказди - 2 ғалаба ва 3 дуранг. 12 очко жамғарган Сеск Фабрегас жамоаси 5-ўринда бормоқда.
Игорь Тудор бошчилигидаги “зебралар” А Сериянинг бу мавсумида илк бор мағлуб бўлди. Улар турнир жадвалида 12 очко билан 6-поғонада бормоқда.
А Серия, 7-тур
19 октябрь, якшанба, 15:30
Комо - Ювентус - 2:0
Голлар: Кемпф, 4 (1:0). Пас, 79 (2:0)
Розикжон Султонмуродов
Журналист