А Серия. «Комо» Туринда 5 та гол уриб, 6-ўринга кўтарилди
Фабрегас жамоаси турнир жадвалида етакчиларга яқинлашмоқда.
ФОТО: Getty images
Италия чемпионатининг 12-турида “Комо” сафарда “Торино”га қарши майдонга тушди.
Туринда кечган беллашувда Сеск Фабрегас шогирдлари 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Аддаи дубл, Рамон, Пас ва Батурина биттадан гол урди. Влашич мезбонларнинг ягона голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, “Комо” очколари сонини 21 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. “Торино” 14 очкоси билан 12-поғонада жойлашган.
А Серия. 12-тур
Торино — Комо 1:5
Голлар: Влашич (45+2, пеналти) — Аддаи (36, 52), Рамон (71), Пас (76), Батурина (86).
Розикжон Султонмуродов
Журналист