locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Комо» «Рома» устидан иродали ғалабага эришиб, 4-ўринга қайтди

Фабрегас жамоаси 6 ўйинда ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Комо» «Рома» устидан иродали ғалабага эришиб, 4-ўринга қайтди
ФОТО: Getty images

«Комо» ўз майдонида Италия чемпионатининг 29-тури доирасида «Рома»ни мағлуб этди — 2:1.

Ўйиннинг 7-дақиқасида Дониелл Мален пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда мезбонлар иккита гол уришга муваффақ бўлишди: 59-дақиқада Анастасиос Дувикас, 79-дақиқада эса Диего Карлос ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Натижада «Комо» 54 очко билан А Серияда тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. «Рома» (51 очко) эса турнир жадвалида олтинчи поғонага тушиб кетди.

Италия А Серия. 29-тур
«Комо» — «Рома» — 2:1
Голлар: Дониэлл Мален 7-пен (0:1), Анастасиос Дувикас 59 (1:1), Диегу Карлос 79 (2:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг