locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия клуби Де Брюйн билан музокара ўтказди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
А Серия клуби Де Брюйн билан музокара ўтказди
ФОТО: Getty Images

Хабарингиз бор, бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйн мавсум охирида “Манчестер Сити”ни тарк этишини эълон қилди. Футболчи фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Инсайдер Жанлука ди Марсионг хабарига кўра, “Наполи” Де Брюйнга қизиқиш билдирмоқда. Сўнгги ҳафталарда неаполликлар спорт директори Жованни Манна Манчестерда бўлиб, Де Брюйн билан музокара ўтказган.

“Наполи” вакили 33 ёшли футболчига лойиҳа ҳақида гапириб, унинг хоҳиш-истакларини билиб олган. Қайд этилишича, Де Брюйн айни дамда оиласи ва яқинлари билан “Наполи”га кўчиб ўтиш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Маълумот учун, Де Брюйн жорий мавсум 36 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 27 миллион евроға баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг