А Серия. «Интер» ўз майдонида «Удинезе»га мағлуб бўлди
Фото: Getty Images
Италия А Сериясининг 2-туридан ўрин олган баҳсда “Интер” ўз майдонида “Удинезе”ни қабул қилди.
Беллашув кутилмагaнда 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Гарчи мезбонлар Дюмфриснинг 17-дақиқада киритган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо кейинчалик меҳмонлар икки маротаба гол уриб, ғалабани илиб кетишди.
Дастлабки икки турда уч очко жамғарган “Интер” А Серия турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. “Удинезе” 4 очко билан 5-ўринни эгаллаган.
А Серия. 2-тур
«Интер» - «Удинезе» 1:2
Голлар: Дюмфрис (17) - Давис (29 пен), Атта (40).
Розикжон Султонмуродов
Журналист