locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Интер» пешқадамлигини мустаҳкамлади, «Милан» эса мағлубиятга учради ва бошқа натижалар

Италия чемпионатининг 26-тур ўйинлари ўз якунига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

23 феврал куни Италия чемпионатининг 26-тур баҳслари якунланди. Турнинг энг шов-шувли натижаси турнир жадвали етакчиларининг ўз майдонидаги мағлубиятлари бўлди.

Турнинг очилиш ўйинида жума куни «Сассуоло» ўз майдонида «Верона»ни 3:0 ҳисобида қийинчиликсиз мағлуб этди. Шанба куниги баҳслар ҳақиқий сенсациялар билан бошланди: «Ювентус» ўз уйида «Комо»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. «Интер» эса меҳмонда «Лечче» устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. «Кальяри» ва «Лацио» ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади.

Якшанба куни марказий учрашувда «Аталанта» ўз майдонида «Наполи»ни 2:1 ҳисобида таслим этди. Турнинг яна бир кутилмаган натижаси Миланда қайд этилди — «Милан» ўз мухлислари қаршисида «Парма»га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шунингдек, «Женоа» «Торино»ни (3:0), «Рома» эса «Кремонезе»ни (3:0) йирик ҳисобда мағлуб этди.

Душанба куниги ўйинларда «Фиорентина» «Пиза»ни 1:0, «Болонья» эса «Удинезе»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим очколарни қўлга киритди.

Маълумот учун, 26-турдан сўнг «Интер» 64 очко жамғарган ҳолда пешқадамликни янада мустаҳкамлади. «Милан» 54 очко билан иккинчи поғонани сақлаб қолган бўлса-да, пешқадам билан орадаги фарқ 10 очкога етди. Кучли учликни 50 очко билан «Наполи» якунлаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг