locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Интер» «Парма»ни мағлуб этиб, муддатидан аввал Италия чемпионига айланди

Миланликлар 35 ўйиндан сўнг 82 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия Серия А лигасининг 35-туридан ўрин олган «Интер» ва «Парма» жамоалари ўртасидаги учрашув якунга етди. Миландаги «Жузеппе Меаттса» стадионида бўлиб ўтган баҳсни бош ҳакам Кевин Боначина бошқариб борди. Ўйин майдон эгалариing 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда ҳисобни биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда (45+1-дақиқа) мезбонлар ҳужумчиси Маркус Тюрам очди. Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида эса яримҳимоячи Генрих Мхитарян «нерадзуррилар»нинг иккинчи голини муаллифига айланди.

Ушбу ғалаба эвазига «Интер» муддатидан аввал Италия чемпионлигини қўлга киритди. Миланликлар 35 ўйиндан сўнг 82 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Наполи» билан орадаги фарқ 12 очкони ташкил этади. Мағлубиятга учраган «Парма» эса 42 очко билан 12-поғонадан жой олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг