locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Интер» камбэк қилди: «Комо» 0:2 дан кейин 4:3 ҳисобида мағлуб этилди

Тюрам дублга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Интер» камбэк қилди: «Комо» 0:2 дан кейин 4:3 ҳисобида мағлуб этилди
ФОТО: Getty images

Италия А серияси 32-туридан ўрин олган баҳсда «Комо» ва «Интер» жамоалари тўқнаш келди. Ўйин меҳмонлар фойдасига 4:3 ҳисобида якунланди.

Ҳисобни 36-дақиқада майдон эгалари ҳимоячиси Алекс Валле очди. 45-дақиқада Николас Пас устунликни оширди — 2:0. Бир дақиқадан сўнг «Интер» ҳужумчиси Маркус Тюрам жавоб голини урди.

Иккинчи бўлимда Тюрам 49-дақиқада дубль расмийлаштириб, ҳисобни тенглаштирди. 58-дақиқада Дензел Думфрис меҳмонларни олдинга олиб чиқди, 72-дақиқада эса у яна бир бор гол уриб, дубль қайд этди. Учрашув сўнгги дақиқаларида, 89-дақиқада «Комо» ярим ҳимоячиси Лукас Да Кунья пенальтини аниқ бажариб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, «Интер» 32 ўйиндан кейин 75 очко билан турнир жадвалида пешқадам. «Комо» эса 58 очко билан 5-ўринда жойлашган.

Италия — А серия, 32-тур
«Комо» — «Интер» 3:4
Голлар: Алекс Валле 36' (1:0), Николас Пас 45' (2:0), Маркус Тюрам 45+1' (2:1), 49' (2:2), Дензел Думфрис 58' (2:3), 72' (2:4), Лукас Да Кунья 89' (3:4, пенальти)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг