locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия дебютани Варди билан музокараларни давом эттирмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия дебютани Варди билан музокараларни давом эттирмоқда
Фото: Getty Images

Ҳужумчи Жейми Варди ўтган мавсум охирида "Лестер" билан шартномаси тугаганидан бери клубсиз эди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 38 ёшли футболчи А Серия иштирокчиси “Кремонезе” билан музокараларни давом эттирмоқда. Томонлар келишув арафасида.

Таъкидланишича, 38 ёшли ҳужумчи ҳам фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиришга тайёр. Шартноманинг айрим бандлари борасида музокаралар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Варди 2012 йилдан 2025 йилгача “Лестер”даги фаолияти давомида клуб сафида барча мусобақаларда 500 та ўйинда 200 та гол урган ва 71 та голли узатмани амалга оширган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг