А Серия чемпионлиги учун асосий даъвогар номи маълум бўлди
Фото: Getty Images
Opta мутахассислари А Серия мавсуми старти олдидан суперкомпьютерни ишга туширишди ва унинг ёрдамида жамоаларнинг Италия чемпионлигини қўлга киритиш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.
Энг юқори кўрсаткич “Интер”да бўлиб, 35,9 фоизни ташкил этмоқда. “Наполи” ва “Аталанта” кейинги ўринларни банд этди.
Чемпионлик учун фаворитларнинг дастлабки олтилиги қуйидагича:
1. “Интер” – 35,9%;
2. "Наполи" – 13,7%;
3. “Аталанта” – 12,8%;
4. "Рома" – 9,9%;
5. “Ювентус” – 8,2%;
6. "Милан" – 6,7%.
7. “Лацио” – 4,7%.
Баҳром Бобонов
Редактор