А Серия. «Аталанта» сафарда «Кальяри»га мағлуб бўлди
Италия А Сериясининг 34-туридан ўрин олган «Кальяри» ва «Аталанта» жамоалари ўртасидаги учрашув якунга етди. Жамоалар Кальяридаги «Унипол Домус» стадионида ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйинни Хуан Лука Сакки бош ҳакам сифатида бошқариб борди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.
Учрашувнинг дебютида, аниқроғи 1-дақиқадаёқ ҳужумчи Пол Менди «Кальяри»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 8-дақиқада Менди дублни расмийлаштирди. 40-дақиқада «Аталанта» форварди Жанлука Скамакка орадики фарқни биттага қисқартирди. 45-дақиқага келиб эса Скамакка ўзининг иккинчи голини уриб, мувозанатни тиклади.
48-дақиқада захирадан майдонга тушган Женнаро Боррелли яна «Кальяри»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва бу гол ўйин охирига қадар ўзгармай қолди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Кальяри» 36 очко билан 16-поғонадан жой олган. Жамоанинг хавфли ҳудуддан (тушиб кетиш зонаси) узилиши 8 очкони ташкил этмоқда.
«Аталанта» эса 34 та ўйиндан сўнг 54 очко билан турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Бергаликлар олтинчи ўриндан 7 очко ортда қолишаяпти, саккизинчи ўриндаги жамоадан 6 очко олдинда бормоқда.