locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. 24-турда қайд этилган барча натижалар билан танишинг

Ҳозирда «Интер» турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия чемпионатининг 24-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Душанба, 9 феврал куни бўлиб ўтган сўнгги баҳслар билан турнинг барча натижалари маълум бўлди.

Турнинг очилиш ўйинида «Верона» ва «Пиза» жамоалари ўзаро нурсиз дуранг (0:0) қайд этишди. Шанба кунги баҳсларда «Наполи» сафарда «Женоа» устидан қийин ғалабага (3:2) эришган бўлса, «Фиорентина» ва «Торино» ўртасидаги учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Якшанба куни «Интер» жамоаси турнинг энг йирик натижасини қайд этди — миланликлар «Сассуоло» меҳмони бўлиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол уришди. Турнинг марказий ўйини ҳисобланган «Ювентус» ва «Лацио» қарама-қаршилиги эса 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланди. Шунингдек, ушбу куни «Парма» сафарда «Болоня»ни (1:0), «Лечче» эса ўз майдонида «Удинезе»ни (2:1) мағлуб этди.

Турнинг сўнгги кунида «Аталанта» ўз уйида «Кремонезе»ни 2:1 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, «Рома» жамоаси «Кальяри» устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Таъкидлаш жоизки, «Милан» ва «Комо» жамоалари ўртасидаги учрашув 18 феврал санасига қолдирилди.

24-тур якунларига кўра, «Интер» 58 очко билан Италия чемпионатида якка пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонада 50 очко билан битта захира ўйинига эга «Милан» бормоқда. Кучли учликни эса 49 очко жамғарган «Наполи» жамоаси якунлаб берган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг