944! Санашда давом этамиз, Роналду тўхтамаяпти
Португалиялик юлдуз навбатдаги голини уриш орқали 1000 талик маррага яна бир қадам яқинлашди.
Photo: gettyimages
Саудия Арабистони чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Ан Наср ҳамда Ар Рияд жамоалари ўртасидаги учрашув давом этмоқда.
Криштиану Роналду гол уришда тўхтаётгани йўқ. 944! Санашда давом этамиз. Португалиялик юлдуз навбатдаги голини уриш орқали 1000 талик маррага яна бир қадам яқинлашди.
Айни дақиқаларда учрашувнинг 2-тайми давом этмоқда ҳамда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида олдинда боришмоқда. Феликс гол урди ҳамда Роналдуга ассист амалга ошириб берди.
Иброҳим Жалолов
Редактор