“8 сония” қоидаси илк бор синовдан ўтказилди
ФОТО: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
21.06.2025, Як.
Флуминенсе
4
Улсан ХД
2
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг “F” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Улсан Хюндай” ва “Мамелоди Сандаунз” (0:1) ўртасидаги баҳсда “8 сония” қоидаси илк бор фойдаланилди.
Учрашувнинг 83-дақиқасида “Мамелоди Сандаунз” дарвозабони Ронуэн Уильямс тўпни қўлида узоқ вақт ушлаб тургани учун ҳакам бурчак тўпи белгиланди. Бу эпизод футбол тарихида илк бор кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, 2025-йилнинг март ойи бошида Футбол ассотсиациялари халқаро кенгаши (IFAB) илк марта ушбу вазиятга тўхталиб, янги қоида таклиф қилганди.
Унга кўра, агар дарвозабон тўпни қўлида 8 сониядан кўп ушлаб турса, рақиб жамоа фойдасига бурчак зарбаси берилади. Сал кам 1 ойда кенгаш ушбу қоидани тасдиқлади.
Насрулло Каримов
Журналист