locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

78 ёшли Реднапп «Тоттенҳэм»ни бошқаришга тайёр эканлигини маълум қилди

Мутахассис 2008—2012 йиллар давомида «шпорлар»га мураббийлик қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

78 ёшли тажрибали мутахассис Гарри Реднапп собиқ жамоаси — Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийлигига қайтишга тайёр эканлигини маълум қилди. Ушбу баёнот 11 февраль куни жамоа раҳбарияти Томас Франкни истеъфога чиқарганидан сўнг эълон қилинди.

Sky Sports нашрига берган интервьюсида Реднапп клубга қайтиш таклифини ҳеч қандай иккилланишларсиз қабул қилишини, бироқ вазиятга реал кўз билан қарашини таъкидлади. У ўзининг имкониятларини юқори баҳолаб, ҳозирги вазиятда ҳам жамоани бошқаришга кучи етишини билдирган.

Мутахассиснинг фикрича, ҳозирда «шпорлар»га футболнинг оддий, аммо муҳим асосларига қайтадиган мураббий керак. У жамоада қаттиқ меҳнат, тўп йўқотилганда уни қайтариб олиш учун курашиш ва ўзаро бирдамликни шакллантириш зарурлигини айтди.

Реднаппнинг таъкидлашича, янги мураббий футболчиларга ишонч бағишлаб, уларни ўз кучига ишонтирса, ижобий натижаларга эришиш мумкин, бироқ бу жараён осон кечмайди.

Маълумот учун, Гарри Реднапп 2008 йилдан 2012 йилгача «Тоттенҳэм»ни бошқарган ва унинг даврида жамоа ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг