locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

7-январь куни пойтахтимизда 7-тур учрашувлари старт олади

2026-йил ҳисобидаги дастлабки тур бўлган ушбу баҳслар 12-январга қадар давом этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
7-январь куни пойтахтимизда 7-тур учрашувлари старт олади
photo: UFF

Мамлакатимиз миллий чемпионати — Олий лиганинг 7-тур учрашувлари эртага, 7-январь санасидан пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида старт олади. 2026-йил ҳисобидаги дастлабки тур бўлган ушбу баҳслар 12-январга қадар давом этади.

7-тур доирасида мухлисларни бир қатор марказий ва муросасиз учрашувлар кутиб турибди. Мусобақа жадвалининг юқори поғоналарида бораётган жамоалар учун ҳам, аутсайдерлар сафидаги клублар учун ҳам олти очколик аҳамиятга эга бўлган баҳслар катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда. Бу эса спорт мажмуасига ташриф буюрадиган мухлисларга янада ўзгача шавқ ва ҳаяжон улашиши шубҳасиз.

ЎФФ ҳамда “Спорт” ижодий бирлашмаси ўртасидаги келишувга мувофиқ, 7-турнинг барча учрашувлари “Футбол-TV” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Шунингдек, ойнaи жаҳон орқали томоша қилиш имкониятига эга бўлмаган мухлисларимиз Ўзбекистон футзал федерациясининг расмий YouTube канали орқали баҳсларни жонли кузатишлари мумкин бўлади. Исталган вақтда, исталган манзилда мобил қурилмангиз орқали барча учрашувларни томоша қилиш имконияти яратилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг