6 май куни бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси ярим финал учрашуви якунига етганда, “Интер” мухлиси юрак хуружига учради
Расм: gettyimages.com
Маълумотларга кўра, жабрланувчи эркак “40 ёшдан сал ошган”. Ўйин охирида у тўсатдан ерга йиқилиб, ҳушини йўқотган. Тезкор ёрдам кўрсатилиб, юраги қайта ишга туширилган. У фармакологик комага киритилди ва ҳолати барқарорлашгач, шифохонага етказилган. Ҳозирда у кома ҳолатида, эртага уйғотилиши кутилмоқда. Текширувларга кўра, унда неврологик бузилишлар аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 6 май куни УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Интер” ва “Барселона” жамоалари рақобатлашди. Беллашув Миландаги стадионда ўтказилди. Учрашувга поляк ҳаками Шимон Марциняк ҳакамлик қилди. Уйдаги жамоа 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Икки учрашув натижаларига кўра, ҳисоб 7:6 бўлиб, “Интер” финалга йўл олди.
Бакрадзе Иман
Редактор