locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

5x5 футбол бўйича мамлакат чемпионатида кучлилар аниқланди

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал ҳамда махсус диплом билан тақдирланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
5x5 футбол бўйича мамлакат чемпионатида кучлилар аниқланди
photo: paralympic

Хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри заиф кўрувчи ва кўзи ожизлар ўртасида 5x5 футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. Уч кун давом этган мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан жами олтита жамоа ўзаро баҳс олиб борди.

Мусобақа якунларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди. Навоий вилояти вакилларига кумуш медаллар насиб қилган бўлса, Тошкент шаҳри спортчилари кучли учликни якунлаб берди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси масъуллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал ҳамда махсус диплом билан тақдирланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг