locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

53 ўйиндан кейин илк мағлубият: Жазоир клуби Индзагининг «Ал-Ҳилол»даги тарихий сериясига нуқта қўйди

Саудия клуби бош мураббийи 53 та учрашувдан сўнг илк бор мағлубият аламини тотиб кўрди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: gettyimages

53 ўйиндан кейин илк мағлубият: Жазоир клуби Индзагининг «Ал-Ҳилол»даги тарихий сериясига нуқта қўйди.

Италиялик мураббий Симоне Индзагининг «Ал-Ҳилол»даги ажойиб мағлубиятсиз серияси якунига етди. Саудия клуби бош мураббийи 53 та учрашувдан сўнг илк бор мағлубият аламини тотиб кўрди.

Чоршанба куни Австриядаги хорижий йиғин доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида «МС Алжир» «Ал-Ҳилол»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу Индзаги учун «Ал-Ҳилол» бошқарувидаги ўртоқлик ва расмий ўйинлар ҳисобга олинганда 53 та учрашувдан кейинги илк мағлубият бўлди. Умумий ҳисобда эса бу италиялик мутахассиснинг Саудия клуби бошқарувидаги иккинчи мағлубияти ҳисобланади.

Индзаги бундан аввал фақат бир марта мағлуб бўлганди. Ўтган йилнинг 4-июль куни «Ал-Ҳилол» 2025-йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чоракфиналида Бразилиянинг “Флуминенсе” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Шундан кейин «Ал-Ҳилол» Индзаги қўл остида 53 та учрашув ўтказди. Уларнинг 5 таси ўртоқлик, 48 таси эса расмий баҳс бўлган. Саудия клуби ушбу ўйинларнинг барчасида мағлуб бўлмаган — ғалаба қозонган ёки дуранг ўйнаган. Бу серияга айнан Жазоирнинг «МС Алжир» клуби нуқта қўйди.

«Ал-Ҳилол» аввалроқ ОФК Чемпионлар лигаси Элитаси 1/8 финалида Қатарнинг «Ас-Садд» клубига имкониятни бой берганди. Бироқ ўша учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 3:3 ҳисобида якунланган, ғолиб эса пеналтилар сериясида аниқланган.

Симоне Индзаги «Ал-Ҳилол»ни 2025-йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишидан буён бошқариб келмоқда. У жамоани Саудия Қирол кубогидаги ғалабага олиб борган. Бироқ мамлакат чемпионлиги қўшни ва азалий рақиб «Ан-Наср»га насиб этган. Шунга қарамай, Индзаги ички мусобақаларда узоқ вақт давомида мағлубият нималигини билмай келаётганди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг