locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

50 миллион, лекин ўйнамаяпти: Ўзбекистонда Хусановга нисбатан шубҳалар пайдо бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
50 миллион, лекин ўйнамаяпти: Ўзбекистонда Хусановга нисбатан шубҳалар пайдо бўлди
Расм: gettyimages.com

Ўзбекистонлик футбол шарҳловчиси Отабек Жўраев миллий жамоа ва англиялик «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Хусановнинг жисмоний ҳолати борасида хавотир билдирди. Бу ҳақда у ЖЧ-2026 саралаш босқичида БААга қарши ўйин арафасида «Финт Тураева» YouTube-каналида гапирди.

Жўраевнинг таъкидлашича, ҳужум ва яримҳимояда барқарорлик кузатилаётган бўлса-да, ҳимоя чизиғида муаммолар бор.

— Барча чизиқларимизда барқарорлик бор, фақат ҳимояда эмас. Хусанов, Ашурматов, Аликулов — гўёки асосий учлик, лекин Хусанов умуман ўйнамаяпти. У қандай формада эканини фақатгина Тимур Кападзе билади, — деди Жўраев.

Шарҳловчи шунингдек, футболчининг трансфер баҳоси эмас, балки унинг амалдаги ўйин амалиёти муҳим эканини таъкидлади:

— Қоғозда Хусанов 50 миллион доллар, лекин унинг машғулотларини фақат Кападзе кўряпти.

Абдуқодир Хусанов 2025 йил январ ойида Франциянинг «Ланс» жамоасидан «Манчестер Сити»га ўтган эди. У «шаҳарликлар» сафида 9 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Бироқ сўнгги учрашувларда майдонга тушмади, ҳатто баъзан жамоа рўйхатига ҳам киритилмади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг