locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

41 ёшли Тьяго Силва «Порту»ни тарк этди

Унинг клуб билан шартномаси якунланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
41 ёшли Тьяго Силва «Порту»ни тарк этди
ФОТО: Getty images

Бразилиялик ҳимоячи Тьяго Силва “Порту” клубини тарк этди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар берди.

Клуб баёнотида таъкидланишича, 41 ёшли футболчининг шартномаси якунига етган ва у «Порту» билан икки босқичдан иборат фаолиятини якунлаган.

Маълумот учун, Силва илк бор 2004 йилда фаолиятининг бошида «Порту» захира жамоасида ўйнаган.

Қайд этилишича, Рио-де-Жанейрода туғилган марказий ҳимоячи иккинчи даврида Португалия чемпионати, Европа лигаси ва мамлакат кубоги доирасида 14 та ўйинда иштирок этиб, мамлакат чемпионига айланди ҳамда фаолиятидаги 33-совринига эга чиқди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг