40 ёшли Возиня ЖЧ-2026дан кейин 10 баравар қимматлашди
40 ёшли дарвозабон шу тариқа 40 ёшдан ошган энг қиммат дарвозабонлар рўйхатида тўртинчи ўринга чиқди.
Фото: Getty Images
2026-йилги Жаҳон чемпионати кашфиётларидан бири бўлган Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинянинг трансфер қиймати турнирдан сўнг кескин ошди. Transfermarkt янгиланишига кўра, унинг нархи 50 минг евроидан 500 минг еврога кўтарилди, яъни 10 бараварга ошди.
40 ёшли дарвозабон шу тариқа 40 ёшдан ошган энг қиммат дарвозабонлар рўйхатида тўртинчи ўринга чиқди. Ундан юқорида фақат Мануэль Нойер (4 млн евро), Игор Акинфеев (1 млн евро) ва Фернандо Муслера (700 минг евро) жой олган.
Возиня ЖЧ-2026да 4 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг иккитасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Кабо-Верде эса тарихда илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиб, 1/16 финалда Аргентинага 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Насрулло Каримов
Журналист