40 ёшли Касорла Ла Лига клуби билан шартномасини узайтирди
Фото: Getty Images
Испаниянинг “Реал Овьедо” клуби 40 ёшли Санти Касорла билан шартномани узайтирганини эълон қилди.
Футболчи Ла Лигага ўтиш баҳсида “Мирандес”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишда ўз ҳиссасии қўшганди.
Расман, испаниялик ярим ҳимоячи “Реал Овьедо” клуби билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди. У янги мавсумда Ла Лигада иштирок этади.
Касорла "Овьедо" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2023 йилнинг ёзида жамоага қайтган.
Эслатиб ўтамиз, Санти фаолияти давомида "Арсенал", "Вилярреал" ва Испания терма жамоаси сафида тўп тепган.