39 ёшли Халк юбилей голини урди
У ҳозирда Бразилия чемпионатида ўйнамоқда.
ФОТО: Getty images
"Атлетико Минейро" ҳужумчиси Халк Бразилия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Баия"га (3:0) қарши ўйинда гол урди.
Натижада ушбу гол 39 ёшли бразилиялик футболчи учун 972 ўйиндаги фаолиятидаги 500-гол бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Халк "Атлетико Минейро" сафида 132, "Порту"да 95, "Зенит"да 94, "Шанхай Порт"да 93, "Токио Верди"да 45, "Саппоро"да 26, Бразилия терма жамоасида 11, "Кавасаки"да 3, Бразилия олимпия терма жамоасида 1 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист