locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

35 ёшли Паскаль Гросс АПЛда сентябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлди

Гросс сентябрь ойида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Паскаль Гросс Англия Премьер-лигасида сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 35 ёшли германиялик футболчи фаолиятида илк бор EA SPORTS Player of the Month совринини қўлга киритди.

Гросс сентябрь ойида АПЛ доирасида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди. У «Ковентри»га қарши 5:0 ҳисобидаги ғалабада бир гол ва икки ассист, «Арсенал» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабада эса бир гол ва бир голли узатма билан ажралиб турди.

35 ёшу 3 ойлик Гросс АПЛ тарихида ой футболчиси совринини қўлга киритган олтинчи энг ёши катта футболчига айланди. Бу борада ундан фақат Стюарт Пирс, Тедди Шерингем, Криштиану Роналду, Жанфранко Дзола ва Пол Скоулз каттароқ ёшда совринни қўлга киритган.

Маълумот учун, Паскаль Гросс ушбу мукофотни қўлга киритган «Брайтон» тарихидаги илк футболчи бўлди. Шунингдек, у АПЛ тарихида Илкай Гюндоган, Лерой Сане ва Юрген Клинсманндан кейин ушбу совринни қўлга киритган тўртинчи германиялик футболчига айланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг