locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

29-май куни U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
29-май куни U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади
ФОТО: UzbekistanFA

Осиё футбол конфедерацияси 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташлаш санаси ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, маросим 29-май куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилади.

Жамоалар охирги 3 та мусобақадаги кўрсаткич бўйича саватчаларга тақсимланган. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган.

Саралаш босқичига Камбоджа, Хитой, Индонезия, Иордания, Қирғиз Республикаси, Мьянма, Қатар, Тожикистон, Таиланд, БАА ва Вьетнам мезбонлик қилади.

Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган мусобақанинг саралаш ўйинлари 1-9-сентябр кунлари ўтказилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг