locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

28 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди

Форвард "Кристал Пэлас"да ажойиб мавсумлардан бирини ўтказмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
28 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди
ФОТО: Getty images

"Кристал Пэлас"нинг 28 ёшли ҳужумчиси Жан-Филипп Матета Франция терма жамоасидан биринчи марта чақирув олди.

Жорий мавсум 10 ўйинда 4 та гол урган футболчи октябрь ойида Франция терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Озарбайжон ва Исландияга қарши ўйинлар учун таклиф қилинган.

Аввалроқ Матета фақат Франция ёшлар терма жамоаларида ўйнаган ва 2024 йилги Олимпиада ўйинлари учун ҳам таркибга киритилганди.

Ўтган ёзги трансфер вақтида футболчига бир қанча жамоалар томонидан қизиқиш бўлганди. “Ливерпуль” ва “Ньюкасл" асосий харидор сифатида қаралганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг