locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

27-март куни ўзбекистон фигуристлари муз майдонига чиқади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
27-март куни ўзбекистон фигуристлари муз майдонига чиқади
Расм: Sport box.ru Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш

26 мартдан 27 мартга ўтар кечаси АҚШнинг Бостон шаҳрида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Ушбу турнирда спортчилар 2026-йилги жаҳон чемпионатига йўлланмалар ва Италияда ўтказиладиган 2026-йилги қишки Олимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритишади.

Ўзбекистон шарафини фигурали учувчилар - Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш ҳимоя қилади. Қисқа дастурда 27 март куни Тошкент вақти билан соат 3:45 да ўзбекистонлик спортчилар муз майдонига чиқади.

Турнир 30 мартгача давом этади. Жаҳон чемпионатида эркаклар ва аёллар якка фигурали учиши, жуфтликлар фигурали учиши ҳамда муз устида рақс бўйича медаллар ўйналади. Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш жуфтлиги 2025-йилги Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг