25-сентябрь куни «Динамо» Тошкентда «Пахтакор»га қарши майдонга тушади
Эртага катта футбол! «Динамо» Тошкентда «Пахтакор»га қарши майдонга тушади
«Динамо» жамоаси навбатдаги баҳсда Тошкентда мавсумдаги энг муҳим ўйинларидан бирини «Пахтакор»га қарши ўтказади.
Финал олди финал дея таърифланаётган бу қарама-қаршиликдаги ғалаба «Динамо» учун ҳам, «Пахтакор» учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. 25 сентябрь, пайшанба куни пойтахтдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтадиган яримфинал тўқнашуви шиддатли ва қизиқарли ўтиши аниқ. «Пахтакор» — «Динамо» ўйинида кўҳна шаҳардан ҳам юзлаб мухлислар жамоамизни Тошкентда қўллаб-қувватлашига ишонамиз. «Динамо» бугун «Жар» стадионида ўйин олди машғулотни ўтказди, жамоа яримфиналга шай.
Ўзбекистон кубоги. Яримфинал
25 сентябрь (пайшанба)
«Пахтакор» — «Динамо»
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Тошкент, «Жар» стадиони
Ўйин бошланиш вақти: 18:00
TV-трансляция: Sport