locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига Озарбайжон ва Ўзбекистон мезбонлик қилади

Бу бўйича бугун ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди,
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига Озарбайжон ва Ўзбекистон мезбонлик қилади
Фото: ЎФА

2027 йилги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда мезбонлик қилиши белгиланди.

Бу бўйича бугун ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди, деб ёзади Ўзбекистон футбол ассоциацияси ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, мазкур мусобақа ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз кўплаб йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиб, катта тажриба орттирди. Хусусан, 2024 йилда юртимизда ўтказилган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилгани халқаро футбол ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилди. Мазкур мусобақалар, шунингдек, ўзбекистонлик мутахассисларининг халқаро миқёсдаги йирик турнирларни ўтказиш бўйича етарлича тажриба ва салоҳият тўплашига имконият яратди.

2027 йилга келиб дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчилари ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Озарбайжонда тўпланишади. Юртимиз, ҳар доимгидек, ўзининг меҳмондўстлиги, профессионал ёндашуви, футболга фидойилиги ва албатта футболсевар мухлисларининг меҳри билан бутун дунё эътиборини қозонишга тайёр.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг